Тошкент вилоятида ҳайдовчи 14 млн сўм учун ўлдириб кетилди
Қуйи Чирчиқда йўловчи сифатида кетаётган 3 киши такси ҳайдовчисини 14 млн сўм учун бўғиб ўлдиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинди. Улар орасида мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳайдовчининг машинасида бўлган 14 млн сўмни қўлга киритмоқчи бўлиб, уни ўлдириб кетганлар ушланди.
Маълум қилинишича, 13 октябрь куни соат 23:00 ларда фуқаролар — А.Н. (1991 йилда туғилган, судланган, ишсиз), Д.Ш. (2003 йилда туғилган, судланган, ишсиз) ва Д.Х. (2003 йилда туғилган, 11-синф) Сирдарё — Тошкент йўналишида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро 1996 йилда туғилган А.Э.ни уларни Бўстонлиқ тумани ҳудудига олиб бориб келишга кўндирган.
Йўловчилар унинг бошқарувидаги Lacetti автомашинасига ўтириб, машинада почта сифатида олинган 14 млн сўм пул маблағи борлигини билиб қолган. Шундан сўнг, ҳайдовчи А.Э.ни алдов йўли билан Қуйи Чирчиқ тумани «Толовул» маҳалласи ҳудудига олиб бориб, пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган. Уни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.
14 октябрь куни вилоят прокуратураси томонидан А.Н. ва бошқаларга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и,п» бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилди. Улар Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланди.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.