Фарғонада юк машинаси яшаш уйига бориб урилди
18 октябрь куни тонг соат 06:55 ларда Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган HОWО юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилди. ЙТҲ оқибатида фақатгина уйга зарар етган.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 18 октябрь куни тонг соат 06:55 ларда Фарғона вилояти ФВБга Фурқат МФЙ, Баҳор кўчаси Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган HОWО русумли юк автомобили шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ушбу ЙТҲ содир бўлди.
Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатди.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уйга зарар етган, шикастланган ва вафот этганлар йўқ.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари