Ўқувчини урган директор ишдан бўшатилди
Жорий йилнинг 12-октябр куни соат тахминан 13:30 ларда Ургут тумани 61-мактабнинг 6-синфда дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганлигидан шикоят қилади.
Директор синф хонага кириб сўраб ўтирмасдан шу синф ўқувчиси Д.Ҳ ни дўппослаб кетади.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларни ўқувчиларга бўлган агрессив муносабатларини қоралайди.
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, Ургут туманидаги 61- умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки