Пойтахт ва 4 та вилоятда электр таъминотида узилишлар бўлади − Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.
Энергетика вазирлиги электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Вазирлик матбуот хизмати вазият бўйича мутахассисларнинг прогнозларини маълум қилди.
Унга кўра, атмосфера ҳавосининг майда чанг зарралари билан ифлосланиши, яқин кунларда Ўзгидрометеорология маркази маълумотларига кўра, ойлик ёғингарчиликнинг 70−90 фоизини ташкил этадиган ёмғирлар туфайли электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.
Бунинг сабаби, электр узатиш линияларида тўпланган чанг ва ифлосланиш, шунингдек, кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозликка олиб келади.
Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. Ҳозирда бу борада тезкор ишчи гуруҳлар тузилди. Вазирлик электр таъминотидан узилиш ҳолатлари кузатилса, маҳаллий электр таъминоти бўлимларига хабар беришни сўради.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки