НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни тарғиб қилиш мақсадида Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат ижодмактаби ўқувчилари учун Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси Чавандозлар мактабида чавандозлик бўйича махорат дарси ташкил этилди.




Шу билан бирга Қўриқлаш бошқармаси маъмурий биносида мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, йигит-қизларга бинодаги музей, кутубхона ва вертуал полигон машғулот хоналари билан танишдилар.



Шунингдек, Камондан отиш спорт тури бўйича ҳам маҳорат дарслари ўтказилиб, ёшлар ўзларининг мерганлик маҳоратларини синовдан ўтказилди.


Ходимлар болаларга хизмат фаолияти давомида учрайдиган қизиқарли воқеалар ҳақида ҳам сўзлаб беришди. Хизмат машаққатларида тобланган ходимларга бу йигит–қизлар жуда ҳавас қилишларини ҳамда улар ҳам келажакда Ватан тинчлигини сақлашдек шарафли касбни эгаллашга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтишди.
майор Сардорбек Болтабоев,
Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси Матбуот хизмати
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари