Ўзбекистонда аксарият ота-оналар, айниқса болалар ҳақида гап кетганда, молиявий саводхонликнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятига етарлича эътибор бермайди. «Дарё» қандай қилиб болалар билан пул ҳақида гаплашиш тўғрисида сўз юритади.
Фарзандини пулга бўлган муносабатини нотўғри шаклланишидан қўрққан ота-оналар, уларнинг молия тўғрисидаги билимларини минимал даражага тушириб иккита мутлақ фарқли тушунча: «Ғамхўрлик» ва» «молиявий саводхонлик»ни адаштираётганликларини сезмайди.
Болалар мактабга боришлари, математика, физика, тарих каби фанларидан билим олишлари ва дунёни ўрганишлари керак, бироқ у ерда ҳаётий муҳим дарслардан бири ҳисобланган «пул билан тўғри муомала қилиш» кераклиги ўргатилмайди.
Ота-оналар болаларини маълумотли тарбиялашга ҳаракат қилиб, уларни реал ҳаётга молиявий мустақилликнинг асосий воситаси бўлмиш — молиявий саводхонликка оид билимларни бермасдан туриб тайёрламоқда.
Болаларни келажакда молиявий мустақил бўлишлари учун уларга ёшликларидан пул билан қандай тўғри муомалада бўлиш кераклигини ўргатиш лозим.
Ҳар қандай бола билан 4-5 ёшлигидан бошлаб молиявий саводхонлик тўғрисида гаплашиш зарур. Сабаб — бу ёшда болаларда ўзларини ўраб турган барча нарсалар ҳақида жуда кўп саволлар пайдо бўлади.
Болага пул нима ва у қаердан олинишини тушунтириб бериш керак
Эрта ёшдан бошлаб болалар пул нарса харид қилиш учун кераклигини тушуниб етади. Бироқ улар пулларни қаердан олинишини ва улар қандай қилиб ота-оналарининг чўнтакларида пайдо бўлишини билмайди.
Пулнинг миқдори чексиз эмаслиги ва пулга эга бўлиш учун одам ишлаши кераклиги ҳақида болага тушунча бериш керак.
Болага қадимда одамлар пул ва пул тушунчаси пайдо бўлишдан аввал қандай қилиб савдо-сотиқ ишларини амалга оширганликларини ҳикоя қилиб берса бўлади. Уларга бартер (товар алмашинуви) нима эканлигини тушунтириш ҳам мақсадга мувофиқ. Масалан, олдинлари бир нечта тухумни нонга алмаштириш мумкин бўлган. Бироқ, вақт ўтиши билан айрим сабабларга кўра товарлар алмашуви қийинлашди:
- ҳамма нарсани ҳам, вазни сабабли осонгина кўтариб юриб бўлмасди;
- баъзи маҳсулотларнинг сифати вақт ўтиши билан ёмонлашган.
Болани оила бюджети билан таништириш керак
Болаларда тез-тез бирор нарсани сотиб олиш истаги пайдо бўлади. Шу сабаб, болани эрта ёшдан бошлаб, у кўп нарсани тушуна оладиган даражага етганда, оилавий бюджет ҳақида гапиришни бошлаш зарур.
Бу ерда коммунал хизматлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳоказолар учун қилинадиган мажбурий харажатлари ҳақида сўзлаб бериш мумкин.
Буни мевалар ёки ўйинчоқ қисмлари мисолида амалга оширса бўлади. Ота-оналар ўз харажатларини даромадларига қараб пухта режалаштиришларини ва улар ҳар доим ҳам у ёки бу нарсани, жуда қаттиқ хоҳлаган тақдирларида ҳам харид қила олмасликлари ҳақида гапириб бериши керак.
Оила бюджетини режалаштириш пайтида ота-оналар болага қилинадиган харажатлар, яъни: ўйинчоқ машина ёки Лего ўйинчоқлар тўпламини харид қилишни ҳам инобатга олишини тушунтириш керак.
Шундай қилиб, кейинги сафар ойлик харажатлар режалаштирилганлиги ва ортиқча харид бюджет миқдоридан ошиб кетишига олиб келгани сабабли ота-оналар болага бу ой янги ўйинчоқ олиб бера олмасликларини тушунтиришганларида бола буни анча-мунча тушунадиган бўлади.
Агар боланинг бирор нарса сотиб олиш учун қилган ҳар бир талабига асабий муносабат билдирилса, бунақа нарсалар жуда ҳам қимматли, унга олиб беришнинг имкони йўқлиги ҳақида доимий равишда гапирилса, бундай вазиятда болада пул доимо етишмаслиги ва у энг катта қийматга эга эканлиги ҳақидаги фикр шаклланади.
Пулни оқилона сарфлашни ўргатиш
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар билан ота-оналар қўлбола касса билан «дўкон» ўйинини ўйнашлари мумкин.
Маҳсулотни қўйиб унинг нархини қоғозчага ёзиб қўйса бўлди. Бундан ташқари белгиланган миқдордаги пулни болага бериб унга айрим харидларни мустақил амалга ошириш имконини бериш мумкин.
Қачонки фарзандлар бир оз улғайиб 7—14 ёш оралиғида бўлишганда улар пулнинг харид қобилиятини анча аниқроқ тушуна олади (қайси маҳсулотни қандай суммага олиш мумкин).
Айнан ўша пайтда турли хил дўконлардаги маҳсулотни ҳар хил нархлардалигини муҳокама қилиб ҳамда нима учун айнан шу маҳсулотни танланганини тушунтириб бериб болани иқтисодга ўргатиш мумкин.
Ушбу босқичдан сўнг, бола пулни онгли равишда ишлатишни бошлайди ва уни ёшлик чоғидан бошлаб ойлик ёки узоқроқ муддатга умумий оила бюджети режасини тузишга ўргаца бўлади.
Бюджет режаси тузилгандан сўнг, ота-оналар фарзандлари билан уларнинг бюджет режалари бир бирлариникига мос келганликларини муҳокама қилишлари мумкин.
Шунингдек, ота-оналар болаларига қарз мавзусини ҳам ўргатишлари керак, чунки эртами-кечми болангиз дўстларидан қарз олишни ёки қарз беришни хоҳлаши мумкин. Қарзлар яқин одамлар ўртасидаги муносабатларни бузиш хусусиятига эга эканлигини ва кейинчалик дўстлар ўртасидаги яхши алоқаларни сақлаб қолиш учун қандай қилиб улар қарз сўраганда тўғри рад жавобини бериш керак эканлигини ҳам тушунтириш керак.
Болага пул жамғариш учун мақсадлар қўйишда ёрдам бериш
Айрим одамлар юқори маошга эга бўлмасликларига қарамасдан йирик харидлар: автомобиль, квартира ёки қимматли таътил учун пул жамғара олади.
Бу вақтда яхши иш ҳақига эга одам бутун умри давомида арзийдиган бирор нима учун пулни жамғара олмаслиги мумкин. Бу, иккинчи турдаги одамлар бир кун билан яшаши ва келажак ҳақида умуман ўйламаганлиги туфайли содир бўлади.
Дунёдаги энг муҳим кўникмалардан бири бу мақсадни танлай билиш ва белгиланган режаларни ўзгартирмасдан унга интилишдир.
Ота-оналар учун фарзандларига уларнинг ёшлигидан бу кўникмани ўрганишларига ёрдам беришлари муҳим ҳисобланади, чунки айнан шу сабабли болангиз вояга етганида ўз маблағларини тежашни ва тўғри бошқаришни ўрганади.
Мақсадни қўйишни ўргатиш бўйича маслаҳатлар:
Бир неча кун ичида фарзандингизга оз миқдордаги пулни бериб боришингиз ва керакли миқдор йиғилганида ўзи хоҳлаган нарсани сотиб олиши учун у билан бирга дўконга боришингиз мумкин.
Фарзандингизга кунлик харажати ёки байрамлар орқали совға қилинган пулларнинг маълум бир фоизини тежаб қўйиш маслаҳатини беринг.
Ўзбекистонда ота-оналар фарзандлари учун уларнинг туғилган кунидан бошлаб банк ҳисоб рақамини очишлари ва унга маълум миқдорда маблағ қўйишлари мумкин.
Ушбу маблағ ота-она ёки 14 ёшга тўлган фарзанд (бу ёшда ҳисоб рақамдан қисман фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади ) томонидан ишлатиш истаги бўлмагунга қадар жамғариш муддати давомида кўпайиб боради.
Бу бола учун тежаш моҳиятини англаш ва белгиланган мақсадга эришишда мавжуд пулни кўпайтириш учун ажойиб намунадир.
Шунингдек, болаларни ёшлигидан пулларни тартибли сақлашга ўргатиш муҳим. Фарзандларингиз бирон нарсага пул тўплашни мақсад қилганларида, уларга пулни сақлашга ёрдам берадиган буюм ас қотади. Анча кичик болалар учун пул соладиган қутини (копилка) сотиб олиш мумкин.
Молиявий воситалар ҳақида гапириб бериш
Банкнинг молиявий воситалари ҳақидаги боғча ёшиданоқ болага тушунчаларни беришни бошлаш муҳимдир.
Тўловни банк картаси орқали амалга ошириш вазиятида, фарзандингизга тўловни қандай амалга ошираётганингизни ва пулни нимага сарфлаётганингизни кўрсатинг.
Кўпинча болаларда ота-оналари ниманидир банк карталари орқали ёки онлайн тарзда сотиб олишаётганларини кўриб, хоҳлаган нарсани исталган вақтда, ҳақиқий пулларни сарфламай олиш мумкин деган нотўғри фикр пайдо бўлади. Буни олдини олиш учун уларга банклар ва банк карталари тизими ҳақида гапириб бериш керак.
Банкоматлардан олинаётган нақд пуллар банк картаси ҳисоб рақамидан ечиб олинишини ҳам тушунтириш муҳимдир.
Бундан ташқари бир ойлик харажатларни тўпланишини банк картаси харажатлар маълумотномаси орқали кўрсаца бўлади.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги банклар болалар учун пластик карталарини очиш хизматини таклиф қилмоқда. Ушбу карталар ота-оналарнинг банк ҳисоб рақамига боғланган қўшимча карталардир.
Болалар банк картаси нима?
Болалар банк картаси қуйидагича ишлайди: ота-она ўз номига махсус банк карта ҳисобини очади.
Банк картаси эса фарзандининг исмига очилади ва картага фарзандининг исми ёзилади.
Ушбу банк картаси ёрдамида тўловларни амалга ошириш ёки пулларни нақдлаш мумкин.
Болаларга банк картасини очиш учун ота-она нима қилиши керак?
Ота-оналар Humo, Uzcard ёки Visa болалар банк карталарига буюртма беришлари мумкин. Баъзи банклар қўшимча имконият сифатида болалар банк карталарини махсус дизайн билан таклиф этишади.
10 ёшдан катта фарзандлар учун болалар банк картасини очиш имкони мавжуд. Айрим банкларда ёш чегараси бундан ҳам кичик бўлиши мумкин.
Бунинг учун нима қилиш керак:
- Ота-она паспорт, фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан банкнинг исталган филиалига келади ва болалар банк картасига ариза қолдиради. Баъзи банкларда ушбу картага онлайн расмий веб сайт орқали буюртма бериш мумкин.
- Банк картаси билан операцияларни амалга оширишга розилик бериш.
- Банк картасининг тайёрлиги ҳақида қўнғироқ ёки SMS хабарни кутиш керак. Банк картасининг тайёр бўлиш вақти бир неча кун бўлиши мумкин (тахминан 3кундан 10 кунгача).
- Тайёр бўлгандан сўнг банкдан картани олиб кетиш.
- Фарзанд учун молиявий режалаштириш ва назорат қилиш учун банкнинг мобил иловасини ўрнатиш.