ТЕАТР – ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ
Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маъданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон, жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.



Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, оила аъзолари ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчилари, Наманган Давлат Университети талабалари билан биргаликда, Наманган вилояти А.Навоий номидаги мусиқали драма театри жамоаси томонидан Нурилло Аббосхоннинг асари асосида саҳналаштирилган «Ибрат» номли трагедияси намойишига ташриф буюришди.





Мазкур театр томошаларида вилоятнинг барча туманларидан ходимлар оила аъзолари билан ташриф буюришгани эътиборлидир. Саҳналаштирилган ушбу трагедия орқали бугунги ёруғ ва фаровон кунларга эришиш ортида қанчадан-қанча фидоий-жонкуяр инсонларнинг қурбон бўлганлиги, бугунги доруломон кунларни қадрига етиш, азалий қадриятларимиз ва миллийлигимиз билан бирга, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, адолатсиз ҳаёт йўллари, бойлик орттириш ниятида ўз маънавиятини йўқотиб бораётган инсонлар қисмати ёрқин очиб берилди.
майор Сардорбек Болтабоев,
Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси Матбуот хизмати
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT