“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ХАРАКАТИ САХОВАТ УЙИДА
Мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.
Яшил макон. Бу сўзлар сўнгги пайтларда шиор бўлиб, умуммиллий ҳаракатга айланди, десак хато бўлмайди. Ҳар ерда кўчат экиш акциялари, минглаб гектар майдонларда дарахт ўтказиш тадбирлари. У хоҳ шаҳар ёки туман бўлсин, мақсад битта – у ҳам бўлса, одамларнинг ҳаёт сифати яхшилансин, атроф обод манзилга айлансин. Ана шундай хайрли мақсадлар билан Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан 293 та манзарали ва 226 та мевали дарахтлар экилиб уларнинг атрофлари ободонлаштирилди. Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган «Кексалар саховат ва мурувват уйи» ҳудудига ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали кўчатлар ўтқазилди.




Шу ўринда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслар муҳофазасини амалга ошириш, нафақат давлат органларининг, балки ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Энг аввало, ҳар биримиз табиат ва жамият олдидаги масъулиятни теран англасак, яратилган неъматларнинг қадрига етсак, она табиат ҳам биздан саховатини аямайди. Бугун ҳавас билан эккан ниҳолларимиз янги-янги боғларга айланиб, келгуси авлодлар учун соф ва мусаффо табиий шароит яратилади.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT