Ургутда ўқитувчи ўқувчини калтаклаб, коридор бўйлаб судради
Самарқанд вилояти Ургут туманида 4 мактабнинг рус тили ўқитувчиси телефонда гаплашаётган ўн биринчи синф ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Ўқувчининг айтишича, унга уйда касал ётган онаси телефон қилиб қолган. Шунинг учун, у коридордан мактаб ҳовлисига чиқмоқчи бўлган. Бироқ ўқитувчи унга қўнғироққа жавоб беришни тақиқлаб, синфга қайтишни буюриб, уни ҳақорат қилиб, коридор йўлаги бўйлаб, судраб, синфхонага олиб кирган.
“Мен унга синфга киришини айтдим. Мен бу ҳақда психолог ва директорга хабар бердим. Ота-оналар ҳам хабардор қилинди. У мен билан очиқчасига баҳслаша бошлади, 2-қаватга чиқмаслигини айтди ва қочишга ҳаракат қилди. Унинг қўлидан ушлаб, синфга етакладим. У ташқарига чиқиб, мени сенлаб, ҳақоратлади”, — деди аёл.
Ҳомиладор ўқитувчи ўқувчисини стресс ҳолатида бир неча бор урди. Қайд этилишича, ушбу воқеадан кейин аёл ўз хоҳиши билан ишдан бўшаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут тумани 61-сонли мактаб директори ўқувчини калтаклагани учун ишдан олинган эди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари