Депутатлар томонидан сайлов округлари ҳудудидаги 150 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2022 йилдаги ПФ-175-сонли фармони қабул қилинди. Фармон билан аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгилаб берилди.

Зеро, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам бериш инсонга хос эзгу фазилатлардан биридир. O’zLiDeP сайловолди дастурида ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борада Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан ҳам ўз сайлов округларида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, узоқ йиллардан буён беморлар ва кексаларга мунтазам равишда кўмак бериб келинмоқда. Куни-кеча депутатлар томонидан сайлов округлари ҳудудидаги 150 нафар фуқароларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Кўрсатилаётган бу каби беминнат хизматлар замирида ягона мақсад- халқ фаровонлиги ва фуқаролар манфаатлари ётади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари