Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича тактик ўқув ўтказилди
Ўзбекистон ҳарбийлари ва куч тузилмалари шимолда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқувлар ўтказди. Уларда жанговар навбатчилик ўтказаётган чегарачиларга шартли террорчилар ҳужумини қайтариш, гаровга олинганларни озод этиш ва бошқалар бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
Ўзбекистон шимолида мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқуви ҳамда куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқувлар ўтказилди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Мажмуавий тактик ўқув чегара қўшинлари бўлинмаларининг жанговар навбатчиликни ўташ вақтида тўғридан-тўғри шартли террорчилар ҳужумини қайтариши бўйича амалий ҳаракатлар билан бошланди.
Ўқувларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди.
Жанговар чизиқда жойлашган ўқув жойларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари бўлинмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқувлар ўтказилди.
Унда шартли равишда темир йўл транспортида ҳамда кўп қаватли бинода гаровга олинганларни озод этиш, блокпостга қилинган ҳужумни ҳамкорликда қайтариш, мерганлар жуфтлиги ҳаракати ҳамда аҳоли яшаш пунктида шартли душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди.
Ўқув сўнгида меҳмонлар ҳарбий округда мавжуд бўлган замонавий техника ҳамда полигон ҳудудида янгидан барпо этилган экстремал шароитларда яшовчанлик шаҳарчаси билан яқиндан танишишди.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.