МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СПРОТ БИЛАН ҲАМНАФАС
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор уларнинг ҳам жисмонана ҳам маънан етук этиб тарбиялаш шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ҳам бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 29 октябрь куни Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорликда Наманган шаҳрида жойлашган 2-сонли БУСМда “Миллий гвардия спорт билан ҳамнафас” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.



Ўтказилган мусобақаларда вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган Миллий гвардияга ихтисослаштирилган мактаблар ва Президент таълим муассалари агентлигига қарашли мактабларнинг 9-11 синф ўқувчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар. Муросасиз ўтган мусобақаларда умумжамоавий хисобда Тўрақўрғон тумани Исъҳоқхон Ибрат ижод мактаби ўқувчилари 1-ўринни эгаллаган бўлишса Поп тумани 11-сонли ДИМИ ва Чортоқ тумани 5-сонли ДИМИ жамоалари фахрли 2 ва 3-ўринларни қўлга киритдилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг қиммат баҳо совға ва дипломлари билан тақдирландилар.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари