2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 миллион долларга тенг бўлган 340 тонна кофе импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кофе импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 тоннага ошган.
9 ойда Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар қуйидагича:
- Италия – 88,4 тонна;
- Россия – 51,6 тонна;
- Бразилия – 50,4 тонна;
- Германия – 29,6 тонна;
- Польша – 29,1 тонна;
- Туркия – 13,9 тонна.