1
1
«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.
Халқ таълими вазирлиги «Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Лойиҳага кўра, қонун 44−1-модда билан тўлдирилади ва қуйидаги вазиятларда шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинланиши тақиқланади:
Қонун лойиҳасининг муҳокамаси 23 ноябргача давом этади.
Вазирликнинг қайд этишича, хорижий амалиёт, жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимида меҳнат фаолиятини амалга оширишни чеклашни кўрсатиб берган.
Хусусан, Беларус, Грузия, Россия, Франция ва Қозоғистоннинг қонунчилигида таълим соҳасида ишлаш ҳуқуқига эга бўлган ва ишлаши тақиқланган шахслар тўғрисидаги қоидалар белгилаб берилган.
Жумладан, Францияда мактаб директорлари давлат хизматчиси ҳисобланади. Шунингдек, давлат хизмати мақоми тўғрисидаги қонун ҳужжатларида айрим лавозимлар учун танловда фақат соғлиғи ҳолатига кўра яроқли, зарур касбий тайёргарликка эга бўлган, судланганлиги бўлмаган ва жиноий жавобгарликка тортилмаган шахслар иштирок этишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Беларус Республикасининг Таълим тўғрисидаги кодексида педогогик фаолият билан шуғулланиш учун чекловлардан бири сифатида судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташлангани мавжудлиги назарда тутилади.
Шунингдек, Қозоғистоннинг «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонунида ҳам таълим соҳаси бўйича чекловлар ўрнатилган бўлиб унга кўра:
Шунингдек, Қозоғистон таълим вазирининг 2012 йил 21 февралдаги 57-сонли буйруғида коррупция жинояти ёки жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ёҳуд педагогик этика нормалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда, шахс ҳар қандай босқичда ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун танловдан четлатилиши кўзда тутилган.
Грузияда, Қозоғистонда бўлгани каби, жиноятнинг ўзига хос турлари белгиланган бўлиб ушбу жиноятларни содир этган шахслар таълим соҳасида ишлашига йўл қўйилмайди.
Хусусан, Грузияда қасддан содир этилган жинояти учун судланган, судланганлиги олиб ташланмаган шахс, шунингдек, судланганлиги олиб ташланганидан ёки қайтарилишидан қатъи назар, эркинлик ва жинсий дахлсизликка қарши жиноят содир этганликда айбланган шахс таълим соҳасида иш билан таъминланиши мумкин эмас.