Водийдаги электр узилишларига расмий изоҳ берилди
Водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати ёзишича, шу кунларда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида магистрал газ қувурларида табиий газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.
Бунинг оқибатида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, мазкур станция томонидан электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.
Энергетика тизимининг барқарор ишларишини таъминлаш ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган катта авариялар ҳамда узилишларнинг олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.
Ҳозирги пайтда мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади Энергетика вазирлиги изоҳида.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки