Депутатлар тиббиёт ходимлари мехнатини эътироф этишди
Юртимизда бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда. Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда.

Соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ойлик маошларини кўпайтириш, пандемия шароитида ишлаётган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлаш бўйича янги тизим жорий этилди. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини орқали тиббий профилактикага, оилавий шифокорлар ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Бугун юртимиз бўйлаб тиббиёт ходимларини касб байрами кенг нишонланмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ҳам ўз сайлов округларида жойлашган 9, 14 ва 15-Оилавий поликлиникларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнат қилиб келаётган тиббиёт ҳодимларини байрам билан табрикладилар.
Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини яхшилаш учун барча шароитлар, ихтисослашган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат фаолиятига муносиб баҳо берилаётгани ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар. Тудбир якунида соҳа ҳодимлари депутатларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT