Бухоро аэропорти орқали тўппонча олиб кирмоқчи бўлган фуқаро воқеа жойида ушланди
Бухоро халқаро аэропорти орқали ҳудудига пневматик қуролни олиб киришга уринган фуқаро божхона постида тўхтатиб қолинди, дея хабар берди Бухоро вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Унда айтилишича, Москва–Бухоро авиарейси орқали учиб келган фуқаро Х.Ж. божхона назоратининг «яшил йўлаги» дан ўтаётган пайтида шубҳа уйғотганлиги сабабли, тегишли божхона назоратидан ўтказилади.
Натижада, йўловчи божхона декларастиясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилмаган «ПМ49» русумли пневматик спорт қуроли, мазкур қуролнинг газ балони ва 500 дона металл шарикли ўқлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласига белгиланган чекловлар мавжудлиги сабабли, божхона органлари чегара орқали мазкур востиалар ҳаракатланиши устидан ҳам бевосита назоратни амалга оширади.
УЛАШИНГ:
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари