Фарғонада дўкондан 9 млн сўмлик телефон солинган сейфни ўғирлаган аёл қўлга тушди
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида дўкондан 9 млн сўмлик телефон солинган сейфни ўғирлаган аёл қўлга олинди. Қайд этилишича, Қувасой шаҳрида яшовчи А.Н. ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 29 октябрь куни «Амир Темур» маҳалласида жойлашган дўконига номаълум шахс яширин равишда кириб, умумий қиймати 9 миллион сўмлик телефон аппаратлари солинган сейф ва кассада бўлган 100 минг сўм пулни ўғирлаб кетганини билдирган.
Ўтказилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни М.Ш. исмли аёл содир этгани аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки