Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари
Ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра суд, агар:
- маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса;
- аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин.
Қуйидагилар дастлабки ҳимоя чоралари бўлиши мумкин:

- Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза судга ариза (шикоят) билан бир вақтда ёки иш юритиш жараёнида берилиши мумкин.
Ариза (шикоят) билан бирга берилган дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади.
Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза суд мажлиси чоғида берилган тақдирда, у шу мажлисда кўриб чиқилиши керак.
Дастлабки ҳимоя чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин.
Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Элёр Абдувохидов
Наманган вилоят маъмурий
суди архив мудири
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик