Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун моҳияти кенг тарғиб этилмоқда
2022 йил 28 октябр куни “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қабул қилинган ҳужжатдаги нормаларнинг тўғридан-тўғри ишлашида, ҳаётда самарали татбиқ этилишида меҳнат бозори иштирокчилари, ишчи-ходимлар, иш берувчилар, иш изловчилар ҳамда ваколатли ташкилот ва идоралар масъулларига ҳужжатдаги моддаларнинг мазмун-моҳиятини содда, аниқ ва тўғри тушунтириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуслари билан сайлов округларида жойлашган 84-умумтаълим мактаби, 9, 14 ва 15-Оилавий поликлиникларда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тадбирлар ташкил қилинди.
Тадбирда Меҳнат кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш чоғида 10 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, 60 дан зиёд давлат тажрибаси ўрганилгани, Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасида 1 йил давомида жуда чуқур таҳлил этилиб, маромига етказилгани қайд этилди.

Шунингдек, иштирокчиларга кодексдаги меҳнат муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар, иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги, ходимлар, пенсия ёшига етганлар ҳамда тадбиркорлар учун имтиёзлар ва имкониятларга тўхталиб, аҳоли бандлигини оширишга доир бошқа кўплаб янги нормалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT