Ўтган ойларда қанча тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолингани маълум қилинди
Давлат солиқ қўмитаси томонидан сентябр-октябр ойларида ўтказилган текширишлар натижаларига кўра, қандай миқдордаги тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасининг олди олингани маълум қилинди.
Унга кўра, қўмита томонидан 2022 йилнинг сентябр-октябр ойларида 1250,2 млн. сўмлик алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари ҳамда фуқаролар фаолияти юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида жами 497,6 млн. сўмга тенг 40 267 дона қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланиши тўхтатиб қолинди.
Шу жумладан қуйидагилар қўлга олинди:
— 15 та тадбиркорлик субъектидан акциз маркасисиз ва рақамли маркировкасиз 101,6 млн. сўмлик 13 934 дона қути олиб қўйилди;
— давлат рўйхатидан ўтмаган 302 нафар фуқародан 396 млн.сўм миқдорида 26 333 қути сигаретлар олиб қўйилди.
Тегишли ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўналтирилди.
Эслатиб ўтамиз:
— 2021 йил 1 январдан алкогол ва тамаки маҳсулотларини идентификациялаш воситалари билан мажбурий рақамли ёрлиқлаш талаби белгиланган.
20.11.2020 йилдаги 737-сон ПКМ № 1-илова
— Мажбурий рақамли маркировка қилиниши шарт бўлган товарларни маркалаш тартиби жорий этилган кундан бошлаб 12 ой ўтгандан сўнг, бундай товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланади.
Қизиқ жиҳати шундаки, 2022 йилнинг биринчи ярмида тамаки маҳсулотларидан акциз солиғи тушумлари 910,7 миллиард сўмдан 909,7 миллиард сўмга камайган. Бир қарашда балки у қадар кўп эмасдир… Лекин, аслида, бу тушумлар тамаки маҳсулотлари нархи ошиши ва акциз солиғи ставкаси ошиши ҳисобига кўпайиши керак эди. Акциз юкининг даражаси ноқонуний маҳсулотларга қизиқиш уйғотмайдиган даражада белгиланиши лозим.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT