Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун мобил илова ишга туширилади
Инвестиция дастурлари ва ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланмоқда.
Бу ҳақда «Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.
Ушбу қарорга кўра, объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади.
Ҳозирда эса қурилиш соҳасида давлат харидлари бир нечта тизимларда: «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида, «xarid.uzex.uz» платформасида ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2023 йил 1 мартга қадар қурилиш объектларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини акс эттирувчи фото ва видео материалларни юклаш имконини берувчи «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда рейтинг ва тендер юзасидан шикоятларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тизимли амалга оширилмаслиги мурожаатларни ўз муддатида ҳамда самарали ҳал қилиш имконини бермаяпти.
Бундан ташқари, буюртмачи билан лойиҳачи ва пудратчилар ўртасидаги шартномалар фақат электрон рақамли имзо орқали тузилади.
Шунингдек:
– манзилли рўйхатлар улардаги ҳар бир объектга идентификация рақами берилган ҳолда электрон тизимда юритилади.
– хавф-хатар тоифасидан қатъи назар барча объектлар ваколатли органдан электрон рўйхатдан ўтказилади ва назоратга олинади.
– объектлар юзасидан ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари жамоатчилик назоратини ўрнатади.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT