МУСТАҚИЛЛИК ТИМСОЛИ -ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ
Дунё узра мустақил Ўзбекистоннинг байроғи ҳилпирай бошлаганига 31 йил тўлди. Байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси рамзи бўлиб хизмат қилмоқда.



Давлатимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсолидир. Байроқда руҳиятимиз, меҳр-муҳаббатимиз, ғурур ва ифтихоримиз, Ватанга, халққа, порлоқ келажакка комил ишончимиз мужассамдир. Ўзбекистонимиз байроғи ҳам юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатларни ягона мақсад ва ғоя остида бирлаштирувчи муқаддас қадрият, миллатлараро тотувлик белгисидир.


Шу муносабат билан Наманган вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносиб равишда нишонланди.

Жумладан, Наманган шахрида жойлашган 7-ДИУМда муҳим сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Миллий гвардия харбий хизматчилари ва ходимлари, ҳарбий муассасалар, маданият ва санъат вакиллари иштирокидаги мусиқий бадиий-композицион чиқишлар ўқувчи ёшларга бирдек манзур бўлди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари