ОАВ: Усмонов иши Германия ва Ўзбекистон ўртасида зиддиятни келтириб чиқарди
Германияда тадбиркор Алишер Усмонов устидан олиб борилаётган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди, дея хабар қилди Spiegel журнали.
Германияда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланаётган асли ўзбекистонлик россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан олиб борилган тергов Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни кескинлаштирди. Бу ҳақда Reuters Spiegel журналига асосланиб хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, икки давлат дипломатлари ўртасида қатор «инқирозли музокаралар» бўлиб ўтган, жумладан, Германиянинг Тошкентдаги элчиси Тило Клиннер сентябрь ойи охирида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган, деб ёзади нашр.
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчиси Набижон Қосимов Германия Ташқи ишлар вазирлигидан Федерал жиноят полицияси бошқармаси билан учрашишни сўраган, бироқ бу натижа бермаган, дея хабар беради Spiegel.
Германия ташқи ишлар вазирлиги Reuters`нинг изоҳ бериш ҳақидаги сўровига жавоб бермади.
Аввалроқ Германия полицияси томонидан 21 сентябрь куни Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтув ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Бир ҳафта ўтиб, Германия полицияси ҳам мамлакат шимолида миллиардернинг яхтасини тинтув қилди.
Spiegel`нинг ёзишича, тадбиркор 2014 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда жами 555 млн еврога яқин солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинмоқда.
Тадбиркорнинг вакиллари ноябрь ойида Швейцариянинг UBS банкидан пул ювишда гумон қилинаётган тергов ҳаракатлари тўғрисида расмий хабарлар олинмаганини маълум қилган эди. Тадбиркор 2000-йилларнинг ўрталаридан бери даромад ва харажатлар маълумотларини ошкор қилди.
«2014 йилдан бошлаб жаноб Усмонов солиқларни асосий инвестициялари жойлашган жойда, яъни Россия Федерациясида тўлаган. Бу Германияда даромад солиғини қайта тўлаш заруратини йўқ қилди», — дейилади матбуот хизмати изоҳида.
Ноябрь бошида Британиянинг The Financial Times газетаси Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бекор қилишни сўрагани ҳақида хабар берган эди. Нашр, Ўзбекистон томонига кўра, чекловлар тадбиркорнинг мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишига тўсқинлик қилаётганини ёзган.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT