1
1
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси берган маълумотга кўра, 2022 йилда пойтахтнинг 10 та марказий кўчаларида, жумладан, Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

Унга кўра:














Таъкидланишича, ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажаратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Шунингдек, улар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси мазкур лойиҳага изоҳ берар экан, Тошкентда автотранспорт воситалари кўпаяётгани, бу эса автотураргоҳларга, жумладан, йўл бўйидаги тўхташ жойларига талабнинг ошишига олиб келаётганини таъкидлайди.
«Йўл бўйи тўхташ жойлари тизимли равишда ташкил этилмаётганлиги сабабли пойтахт марказий кўчаларида тўхташ жойлари ҳаракат қисмидан кўра кўпроқ жой эгаллаган кўчалар сони ошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ҳайдовчиларни тақиқловчи белгилар билан тўхтатиб бўлмайди. Кўп ҳолларда кўчаларда автотранспорт воситаларини тўхтаб туриш ва тўхташини тартибга солувчи шахслар ноқонуний равишда ишлаётганига гувоҳ бўламиз ва бу эса уларни кимгадир машинани қўйишга кўрсаётган хизматлар бошқа ҳаракат иштирокчиларининг кўчаларда ўтишини мураккаблаштиришига гувоҳ бўламиз», – дейилади Бошқарма изоҳида.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа:
– шахсий автомобиль ҳайдовчиларини шахсий автомобилда шаҳар марказига келишдан воз кечишга ва жамоат транспортидан фойдаланишга рағбатлантиради;
– енгил таксилар ва каршеринг учун тўхташга рухсат берилиши ҳам шаҳар марказидаги транспорт оқимининг камайишига омил бўлади;
– аҳоли яшаш жойлари ёнида қулай тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳам кўчаларнинг ўтказувчанлигини, ҳаракатланиш тезлигини ва қулайликларниннг оширилишга хизмат қилади.