Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда
Сешанба кунидан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлиб, баъзи жойларда эса +23 даражагача кўтарилади. Республика бўйлаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Ўзгидромет маркази ҳафта давомида — 21 ноябрдан 25 ноябргача бўлган даврдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Душанба куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+15 даража, жанубда +18…+21 даража атрофида бўлади.
Сешанба кунидан иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони +6…+8 даражага кўтарилади. Шунингдек, сешанба куни кундузи ҳарорат +15…+17 даражагача, сўнг эса +18…+20 даража, айрим жойларда эса +23 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.
21−22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор, республиканинг айрим жойларида шамол 15−20 м/секундгача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари