Тошкент вилоятида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда
Паркент туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат ёзда содир бўлгани ва ариза келиб тушмаганини маълум қилди. Видеода ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлгани туфайли маъмурий баённома тузилиб, қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Тошкент вилояти Паркет туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилаётган видео юзасидан муносабат билдирди.
Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди. Маълум бўлишича, видеодаги воқеа, 2022 йилнинг июнь ойида, Паркент тумани 43-мактабнинг 2 нафар, 2003 ва 2004 йилда туғилган битирувчи (ўқувчи) қизлари ўртасида келиб чиққан.
Шу кунга қадар, улар ёки яқинлари томонидан Ички ишлар органларига мазкур воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган. Воқеа жанжални томоша қилган 2002 йилда туғилган йигит С.З. томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб интернет тармоқларида тарқатилган.
Ўрганиш давомида ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT