Popular Posts

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ижарадаги уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 20 ноябрь куни 17 ёшли абитуриент қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қарши шаҳри «Маҳаллот» маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз ис газидан заҳарланиб вафот этган. Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олгани учун «Маҳаллот» маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.