Сурхондарёда Isuzu’га яширилган салкам 200 млн сўмлик пақилдоқлар тўхтатиб қолинди
Божхоначилар томонидан Сурхондарё вилояти «Дарбанд» ЙПХ масканида қиймати 194 миллион 175 минг сўм бўлган пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган маълумотга асосан, 21 ноябрь куни вилоят ДХХ ва йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир натижасида Денов туманида яшовчи фуқаро Ж.А. бошқарувида бўлган Isuzu автотранспорт воситаси Бойсун тумани «Дарбанд» ЙПХ масканида холислар иштирокида тўхтатилган. Хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси юкхонаси ичида қиймати 122 миллион 175 минг сўм бўлган 814 блокда 407 250 дона «Британик» номли ва қиймати 72 миллион сўм бўлган 480 блокда 240 000 дона «Трения» номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ушбу ҳолатда жами 194 миллион 175 минг сўм бўлган 647 250 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT