Олис ҳудудларни интернет билан таъминлаш учун Ўзбекистонда нималар қилинмоқда?
Ўзбекистоннинг олис ҳудудларини интернет тармоғи билан таъминлаш учун мамлакат бўйлаб 3G/4G стандартида 2 255 та, 5G стандартида 388 та янги база станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида «Ўзбектелеком» компаниясига жами 5 403 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 2 фоизи телекоммуникация хизматлари учун тўловлар ва биллинг масалалари, 7 фоизи телекоммуникация хизматларининг сифати бўйича бўлса, 91 фоизини телекоммуникация тармоқларига уланиш ва инфраструктура, яъни умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига уланиш, телефон ўрнатиш, симли интернет тармоғига уланиш ва жойларда мобил алоқа таянч станцияларини ўрнатиш масалаларига тўғри келмоқда.
Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида компания томонидан Huawei, ZTE компаниялари билан йирик инвестициявий лойиҳалар бўйича келишувга эришилди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT