Бухорода катта тезликда келаётган Nexia йўл четидаги болаларни уриб юборди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia йўл четида келаётган болаларни уриб юборгани, улардан бири машина остида қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида юз берган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia-2 да тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни етаклаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, ағдарилган.
ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT