Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда
2022 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистон 635,7 миллион долларга тенг бўлган 25 048 та енгил автомобиль импорт қилган.
Натижада 10 ойдан буён автомобиллар импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 896 тага ошган.
Шу билан бирга, октябрь ойида машина импорти ҳажми ўтган ойга нисбатан ошиб, 71,6 миллион долларга етган. Сентябрь ойида бу 52,5 миллион долларга, август ойида 50,7 миллион долларга, июлда эса 65 миллион долларга тенг эди.
Таққослаш учун, январда автомобиллар импорти 65,7 млн февралда 58,8 млн мартда 64,8 млн апрелда 91,1 млн майда 40,1 ва июнда 75,4 млн долларни ташкил қилган.
Йил бошидан бери Ўзбекистон автомобиль экспорти ҳажми 282,9 млн долларни ташкил этди.
Шундай қилиб, 9 ой якуни бўйича автомобиль импорти экспортдан 316,3 миллион доллар — 2,2 мартага ошган.
Шу тариқа Ўзбекистон автомобилларни сотишдан кўра кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик