Андижонда 7-синф ўқувчиси устозини тепди ва ҳақорат қилди
Андижонда 7-синф ўқувчиси устозини тепди ва ҳақорат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган манбанинг айтишича, воқеа вилоятнинг Улуғнор туманидаги 17-мактабда содир бўлган.
Ўқувчи қиз тарих фани ўқитувчиси Ҳакима Бўриеванинг дарсига халал бериб, синфхона эшигини очиб-ёпаверган. Шундан сўнг ўқитувчи унга бу ҳақда айтган ва эшикни ёпиб қўйишини сўраган. Юқоридаги жанжал шундан келиб чиққан, — дейди бу ҳақда хабар берган манба.
Манбанинг айтишича, ўқитувчига зўравонлик қилган ўқувчи қиз ўша куни синфхона эшиги ва раковинани ҳам синдирган.
Воқеа ҳақида ҳозирча масъуллар ахбороти эълон қилинмаган.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки