Ўз жонига қасд қилган 12 яшар қиз ҳақида қўшимча маълумот берилди
Тошкентда еттинчи синф ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдиргани хабар берилганди.
Мирзо Улуғбек тумани матбуот хизмати хабарига кўра, ўқувчи нотўлиқ оилада тарбия олган. Отаси А.Д 2 йил олдин касаллик билан вафот этган. Онаси Л.Д ишлаш учун Туркия давлатига кетган. Вояга етмаган З.А кўрсатилган манзилда 2 нафар акаси (бири оилали ва иккинчиси вояга етмаган) билан бирга яшашган.
Ўқувчи 24, 26, 28 ноябрь кунлари дарс машғулотларига қатнашмаган, сабаби ўрганилганда ўқувчининг шамоллагани аниқланган. Ўқувчи қиз қўшнилар томонидан яхши тавсифланди.
Раҳбари ва онаси ўртасида доимий уяли алоқа орқали мулоқот қилиб турилган. Ўқувчилар билан унинг ўртасида ҳеч қандай нохуш ҳолат кузатилмаган.
Ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки