Қашқадарёда ўқувчи қизлар юпун кийимда ўқишга алоқаси йўқ тадбирга олиб чиқилди
Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аввалроқ, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Telegram-каналида Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилганлиги ва тадбирдан фотосуратлар эълон қилинди. Суратда ўқувчи қизлар юпун кийимда қатнашганлигини кўриш мумкин. Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.
«Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади. Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда экани ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз», – дейилади муносабатда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки