Самарқандда уйдан ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ота ва унинг 5 ёшли қизи вафот этди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 30 ноябрь куни соат 09:00 ларда Каттақўрғон тумани «Қоракўлча» МФЙ Қоракўлча қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро Қ.Х. ва унинг 2017 йилда туғилган вояга етмаган қизи ўзининг яшаш уйи хонасида ташқи кўринишидан тан жароҳатларисиз мурдаси топилганлиги аниқланди.
Суд-тиббий экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлими «номаълум этиологикдан заҳарланиши» оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Холат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик