Тошкент вилоятида собиқ ҳоким ёрдамчиси ўзини ўзи отиб қўйди
Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилишича, 2 декабрь куни соат 15:00 ларда Ангрен шаҳрининг «Улуғбек» маҳалласида яшовчи 39 ёшли Б.Н. ўз хонадонида жонсиз ҳолда топилган.
Аниқланишича, «Овчилик» бирлашмасига қонуний аъзо бўлган Б.Н. ўзига тегишли бўлган ов қуролидан танасининг чап кўкрак соҳаси қисмига тақаб сочма қўрғошинли ўқдан бир маротаба узган. Тўрт фарзанднинг отаси бўлган эркак олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида фуқаро Б.Н. Ангрен шаҳар «Дорилфунун» МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлагани ва шу кунлардан ишдан бўшагани маълум бўлган. Шунингдек, у отасининг вафотига кўп бўлмагани боис тушкун кайфиятда юргани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари