Меҳр оқибат ва саҳоват тадбири
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси раҳбарлари имзолаган Қўшма қарор асосида вилоят бўйлаб болалар уйларида маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тадбирлар Норин туманидаги Алиханова Зулхумор ташкил этган оилавий болалар уйи, Уйчи туманидаги Муҳаммадали Қамбаров ташкил этган «Ёрқин келажак» номли оилавий болалар уйи ҳамда Давлатобод тумани «Орзу»МФЙда Қўлдашев Баҳодиржон ташкил этган оилавий болалар уйида бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари, Майор А.Абдиуалиевлар болалар уйлари тарбияланувчиларига ёрдам бериш, зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали ишлар хақида гапириб ўтишди.

Якунда ҳонадон эгалари меҳнати ва ёшларга ғамҳўрликлари эътироф этилиб, РМММ вилоят бўлимининг бир миллион сўмлик китоблар жамланмаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT