ҲУҚУҚИЙ ИСЛОҲОТЛАР МЕЗОНИ
Бугун ҳаёт ўзгармоқда, жамиятда фуқароларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданияти ўсмоқда. Мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, ҳаётга янгича назар билан қарайдиган ёшларимиз барча соҳаларда улкан чўққиларни забт этмоқдалар. Наманган вилояти маъмурий суди томонидан 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Наманган давлат университетида “Бош қомусимиз 30 ёшда” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда инсон ҳуқуқ-эркинликларини кафолатловчи муҳим ҳужжатдир. Уни ўқиш-ўрганиш ва ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш барча фуқароларнинг бурчи ҳисобланади. Яна унда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида белгиланган. Муҳими, бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида Бош қомусимиз ифодасини кўрамиз. Тадбирда Наманган вилояти ҳамда туманлараро маъмурий судининг судьялари университет талабаларига Конституциянинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва унга киритилган боб, бўлим, моддалар ҳақида тушунча ва маълумотлар беришди.
Юртимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Бош қомусимиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради. Тадбирда Конституциямизнинг мустақил Ватанимиз тарихи, бугунги миллий давлатчилигимиз тикланиши, унинг тадрижий тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслиги аниқ мисоллар асосида тушунтирилди.

Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Судлар ва тергов идоралари бирон-бир иш юзасидан чиқарилган қарор бўйича фуқароларнинг жамоавий мурожаатларига тушунтириш ва ҳуқуқий изоҳлар бериши зарур. Шу жиҳатдан тадбирда талабалар Бош қомусимизнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва судлар фаолияти билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларига судьялардан жавоблар олишди.
Сойибжон Раҳимов,
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Элёр Абдувохидов,
Наманган вилоят маъмурий судининг архив мудири
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT