“Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга авиақатновларни йўлга қўймоқда
Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Санкт-Петербург — Тошкент ва Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишлари бўйича мунтазам парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airpords Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Санкт-Петербургдан Тошкентга биринчи йўловчи рейси 17 декабрга белгиланган. Парвозлар Boeing 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербургдан Самарқандга рейслар ҳам ҳафтасига уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 738 самолётларида амалга оширилади. Биринчи парвоз 16 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган эди. Аммо, рейс 2022 йил 16 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.
“Аэрофлот” — Россия ҳаво йўллари штаб-квартираси Москвада жойлашган Россиянинг давлат-хусусий авиакомпаниясидир. Аэрофлот гуруҳига, шунингдек, Rossiya авиакомпанияси ва Pobeda лоукостер авиакомпаниялари киради.
Тошкент – Санкт-Петербург йўналиши бўйича бир томонлама нархлар 13 272 рублдан (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 2,4 млн сўм), бориб келиш — 18 587 рублдан (3,37 млн сўм) бошланади.
Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича чипта нархлари ҳали авиакомпания сайтида мавжуд эмас.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари