Темир йўл симларини ўғирлаган 3 киши беш йилга озодликдан маҳрум этилди
Суд томонидан Тошкент вилоятида электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини ўғирлаган шахсларга ҳукм ўқилди. Уларнинг ҳар бири беш йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди, дея хабар қилди ДХХ матбуот хизмати.
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган, муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги «Ақча-Облиқ» темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, «Дамас» русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.
Таъкидланишича, мазкур шахслар бунга қадар «Кучлик-Тўйтепа» темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда «Оҳангарон-Ақча» темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига беш йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.