Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва халқимиз эришган улкан ютуқларга яна бир бор назар ташлар эканмиз, мазкур ютуқларнинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини асосий Қомусимиз ташкил этишини кўриш мумкин. Инсон ҳаётда бахтли яшаш учун интилади. Бунга эса адолат ва қонун устувор жамиятдагина эришиш мумкин. Ҳар бир фуқарони ҳаётдан рози қилиш йўлидаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аслида шу. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Шу кунларда юртимиз бўйлаб Конституция қабул қилинганлигининг 30 йиллик байрами кенг нишонланмоқда.


7 ноябр куни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабаевлар ташаббуси билан сайлов округида жойлашган 1-сонли ДИМИ ва 56-сонли умумтаълим мактабларида “Конституция баҳтимиз қомуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда Конституция – халқимизнинг истиқлол йилларида эришган улкан тарихий ютуғи. Зотан, айнан асосий Қонунимиз суверен давлатимизнинг ҳуқуқий негизини шакллантиришнинг асосий пойдевори, мустақил давлатчилигимизнинг тамал тоши бўлгани таъкидланди.


— Шу кунга қадар мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради дейди, 1-сонли ДИМИ директори А.Абдураҳманов.
Тадбирларда Бош Қомусимизни қабул қилиниши тарихи, Конституциянинг моддалари мазмун-моҳияти ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари тарзида кенг ёритиб берилди. Истеъдодли ёшлар томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар депутатларнинг махсус совғалари билан тақдирланишди.

от Admin