Сенат раиси Танзила Норбоевага тегишли экани айтилаётган уйдан 12,5 минг доллар ўғирланди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги уйлардан биридан 12 минг 500 доллар пул ўғирланди. Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Faceбоок’даги саҳифасида ёзишича, уй Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизига тегишли.
Бугун жамиятимизга бир шикоят нусхаси келиб тушди. Унга кўра, шу йилнинг 2 декабрь куни фуқаро Д.Т. нуфузли бир хонадондан 12 минг 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлашда айбланган», – деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.

Орадан ярим соат ҳам ўтмай 23:45 да жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси М. Кукиев энагани қамоққа олишга (космик тезликни қаранг) санкция берган. Мен ҳамма қатори судьялар ҳам тунда ухлайди, деб содда ўйларканман. Уларни уйғоқликка чорловчи Олий суд пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги қарори бор экан.
Қарорга кўра, судья кечиктириб бўлмайдиган ишлар бўйича сутканинг исталган пайтида очиқми-ёпиқми суд ўтказиб, санкция беравераркан. Қойил! Сўзларимда кесатиқ йўқ, азбаройи тезкорликдан ҳаяжонланиб кетдим.
Шу ҳаяжон ичида гумонланувчининг Тошкент шаҳар прокурорига тергов органининг зуғум ўтказгани, «ҳозир яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз», деган мурожаати ҳам эсимдан кўтарилибди.
Бошингизни қотирмайман, қисқаси жабрланувчи – аёллар ҳуқуқлари ҳимояси билан танилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қизлари», – деб ёзади Абдураҳмон Ташанов.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Анвар Мирзо «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотланди
Одил судлов фаолиятини рақамлаштиришдаги навбатдаги қадам
Байрам арафасида Мажбурий ижро бюроси органлари фахрийлари йўқланди
Наманган вилоят ва туманлараро маъмурий судининг 2025 йил биринчи ярмида одил судловни амалга оширишдаги фаолияти юзасидан
Чустда келин ўзи тушган хонадонга киритилди
“Рақамли суд” концепциясидаги навбатдаги қадам
Қонунчиликдаги янгилик