«Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади» — мутахассис
Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етишини айтди.
Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади. Буни Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров маълум қилди.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира аниқланган. Ҳозирги кунда тахминан 50 млрд куб атрофидаги газ борлиги аниқланган.
Назаров бундан кейин ҳам геология қидирув ишлари амалга ошириш натижасида яна захиралар йилдан-йилга топилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Бу 40 йилда захирамиз тугайди, деган гап эмас. Ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилади ва нефть, газ, уран ва бошқа хомашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади», – дея қўшимча қилди қўмита вакили.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки