Ҳозирги кунда бировнинг ҳақидан қўрқмаслик иллатига аҳоли орасида жуда кўп дуч келамиз. Мазкур ҳолат пул олди-бердиси билан бўлганлиги сабабли кўпинча эркаклар орасида рўй беради. Лекин баъзи аёллар хам тобора мазкур иллатни яъни фирибгарликни ўзларига касб қилиб олишмоқда.Шундай аёллар бири Наманган вилояти, Чортоқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган А. дир. У ўзганинг мол-мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик жиноятларини қуйидаги ҳолатларда қасддан содир этган: Жумладан, у турмушдан ажрашиб ота уйида яшаётган вақтида ота уйини мўмай пулга сотиб, осон пул топишни ният қилди. Лекин мазкур ният қилганида силаи раҳм бузилишини ҳаёлига хам келтирмади. Чунки у сотмоқчи бўлган ховлида ўзидан ташқари онаси, икки акаси оила аъзолари билан бирга яшар эди. Лекин у ўз жигарларини кўчага қўйишда тап тортмади ва уларни уй пулларини олганидан кейин пулларни тенг тақсимлашга ишонтириб, яшаш хонадонини 280.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларга сотиб юбориб, сотиб олган шахснинг номига уйни ўтказиб берди. Уй сотиб олган шахс уйни талаб қилгач, ўз жигарларининг фарзадлари кўчада сарсон-саргардон бўлиб юришга мажбур бўлди. Фуқаро А. эса 280 млн. сўм пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлига ишлатаётган вақтда ўз онаси ва ака-укаларининг хақи эканлиги ҳамда мазкур қилмишлари учун панжара ортида ўтириши мумкинлигини ҳаёлиги хам келтирмади.Бундан ташқари у жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, ўзи вақтинча яшаб турган Чортоқ тумани, “Мустақиллик” МФЙда жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирини ўзига тегишли эканлигини, мазкур яшаш хонадонини ўрнатилган мебел жихозлари билан сотишини айтиб, уй эгаси М.нинг хабардорлигисиз яшаш хонадонини 9.000 АҚШ долларига Х.га сотиб, яшаш хонадонини 15 кунда бўшатиб беришга ваъда бериб, Х.дан аввалдан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, келишув вақтида Х.га ўтган уй жихозлари ва маиший техника буюмларини нақд пулларга сотиб юбориб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборди.Бундан ташқари у жиноий хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, у ўзгани хақорат қилганлиги ва баданга шикаст етказганлиги учун унга нисбатан 09.08.2021 йилда Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан 490.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган бўлсада, А. ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан, жиноят содир этиши йўлида давом этиб, 2021 йил 26 ноябрь куни укаси Т. ҳамда 2022 йил март ойининг ўрталарида қўшниси Х. ва Б. ҳамда Г.ларни бир неча маротаба жамоат жойида уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлади.Фуқаро А.нинг хатти-ҳаракатларидан азият чеккан жабрланувчилар Чортоқ тумани ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди ҳамда у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 140-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги сабабли жиноят иши айблов хулосаси билан Жиноят ишшлари бўйича Чортоқ тумани судига юборилди.Жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи А. 85 кун давомида панжара ортида бўлиб қилмишларига пушаймон бўлганлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарлар қопланганлиги ҳамда жабрланувчиларнинг судланувчи А.га нисбатан даъвоси йўқлиги сабабли уни қамоқдан озод этилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.Ҳар бир қилмишнинг жавоби борлиги биз ҳозирдан фарзандларимиз онгигига сингдирмасак судланган А.нинг сингари панжара ортига тушишлари мумкин.
Мухаммадсодиқ Умаржанов,Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчиси, катта лейтенант