Туман 20 дан ортиқ рейсларни бошқа вақтга кўчириш ёки муқобил аэродромларга жўнатишга мажбур қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити Uzbekistan Airways’нинг HY-614 (Москва-Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатишига мажбур қилди. Бортида 214 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 03:23 да Бухорога қўнди. HY-426 (Деҳли-Тошкент) рейси ҳам Бухоро аэропортига йўналтирилди. Кўриш яхшиланганидан кейин иккала самолёт ҳам Тошкентга учиб кетди. 

Uzbekistan Airways’нинг HY-23/24 (Тошкент-Бухоро-Тошкент) рейси ҳам кечиктирилди. Самолёт маҳаллий вақт билан 10:52 да Бухорога қўнди. 11:53 да жўнаб кетди.

Бундан ташқари, қуйидаги рейслар Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди:

Uzbekistan Airways’нинг

— HY-9662 (Екатеринбург — Тошкент);

— HY-3196 (Сеул — Тошкент);

— HY-274 (Истанбул — Тошкент);

— HY-708 (Владивосток — Тошкент);

— HY-9646 (Москва — Тошкент) рейслари;

Шунингдек, AFL1870 «Аэрофлот»нинг (Минералне Води — Тошкент) рейси.

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги парвозлар йўналтирилди:

Uzbekistan Airways’нинг

— HY-18 (Нукус — Тошкент);

— HY-336 (Жидда — Тошкент);

— Озарбайжоннинг Azal авиакомпанияcининг AHY5031 (Боку – Тошкент) рейси;

— Fort Aero’нинг FRX513 чартер рейси.

Uzbekistan Airways’нинг HY-9802 (Перм-Наманган) рейси Фарғона аэропортига йўналтирилди ва маҳаллий вақт билан 01:51 да қўнди.

HY-9620/9619 (Москва — Наманган — Москва) рейси 18 декабрдан 19 декабрга ўзгартирилди. Самолёт белгиланган аэропортга маҳаллий вақт билан 16:10 да жўнайди.

19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 га белгиланган HY-9619 (Наманган – Москва) рейси 20 декабрга кўчирилди. Uzbekistan Airways’нинг HY-9805 (Наманган-Самара) ва HY-9806/9829 (Самара-Наманган-Екатеринбург) рейслари ҳам ўзгартирилди.

Наманганда об-ҳаво яхшиланмагунча қуйидаги рейслар вақти ўзгартирилди:

— S7 авиакомпаниясининг SBI5567/5568 (Новосибирск — Наманган — Новосибирск);

— Air Arabia авиакомпаниясининг G785 (Наманган — Шаржа);

— G785 Air Arabia (Харжа – Наманган – Шаржа)

— WZ4483/4484 Red Wings (Москва — Наманган — Москва);

— J9645 Jazeera Airways (Қувайт — Наманган — Қувайт).

Наманган аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун чекловлар ҳамон амалда.

от Admin