«Ўзбекнефтгаз»: Биржа савдолари орқали 19 декабрь куни 4000 тонна АИ-80 маркали автобензин сотувга қўйилди
2022 йил 18 декабрь куни 4,4 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,3 минг тонна Бухоро ва 1,1 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 56544 тонна, жумладан 18 декабрь куни 3682 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2022 йил 18 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 2415 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1581 тонна, Андижонга 286 тонна, Бухорога 136 тонна, Қашқадарёга 33 тонна, Наманганга 314 тонна, Сурхондарёга 21 тонна, Фарғонага 44 тонна.
Нефтьни қайта ишлаш заводларида 88,6 минг тонна хом-ашё захираси яратилган бўлиб, жумладан Бухоро заводида 65,6 минг тонна ва Фарғона заводида 23 минг тонна.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT