2022 йилнинг ноябрь ойида корхоналарнинг фаоллиги ва брендларни рўйхатга олиш жараёнлари баҳоланди.

Корхоналар бўйича компонент 2022 йил ноябрь ойида 1,0103 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1 фоизга ошганини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 13,1 фоизга ошган.

2022 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган корхоналар сони 2022 йилнинг октябрь ойига (624 907 бирлик) нисбатан 8 144 тага кўпайиб, 633 051 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 16 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 512 637 тадан 520 199 тагача кўпайган (ўсиш 7 562 та).

Фермер хўжаликлари сони 108 633 тадан 109 199 тагача (ўсиш 566 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 653 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16 тага кўпайган.

Брендларни рўйхатга олиш

2022 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,6221 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг октябрь ойига нисбатан 37,8 фоизга камайган.

Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 163 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

от Admin