Хитой ҳамон етакчи: Ўзбекистон импортидаги энг юқори улушга эга топ 10 давлатлар
Ўзбекистон импортида 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар маълум қилинди.
Қайд этилишича, ўн бир ойда Ўзбекистон импортининг асосий қисми Хитойга тўғри келган — 5,8 млрд доллар. Биргина ноябрь ойининг ўзида Хитойда 500 минг долларлик импорт амалга оширилган.
Йил бошидан бери Россия 5,5 млрд долларлик кўрсаткич билан иккинчи бўлиб турган бўлса, Қозоғистон учинчи ўринда бормоқда — 2,9 млрд доллар.
Шунингдек, Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан ҳам импортни амалга оширмоқда:
- Корея — 2,1 млрд;
- Туркия — 1,5 млрд;
- Германия — 856,5 млн;
- Туркманистон — 674,3 млн;
- Ҳиндистон — 595 млн;
- Бразилия — 500 млн;
- БАА — 378 млн доллар.
2021 йилнинг мос даврида Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган давлат Россия эди. Бироқ 2022 йилнинг дастлабки ойлариданоқ бу борада Хитой Россияни ортда қолдирди ва ҳамон етакчилик қилмоқда.
Шунга қарамай, ноябрь ойида Ўзбекистонда Россиядан Хитойга қараганда 100 минг долларга кўпроқ маҳсулот ва хизматлар импорт қилди.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.