Андижонда иккита МЧЖ 1,6 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлади
Электр таъминоти корхонаси масъул шахслари эътиборсизлиги натижасида давлат бюджетига зарар етказилди.
Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Андижон туманида “К.-Ё” электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида “A.-S.” ва “M.S.” МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки